Ассалому алайкум! 1. Агар эшик остидаги гиламчада ит юрган бўлса ва мен у жойни пайпоқ билан боссам ўша пайпоғимда кийган оёқ кийимим нопок бўладими ва ўша пайпоқда уйда юрган жойларимчи? 2 Аллоҳга шукур 5 вақт намоз ўқийман ҳар доим намоз бошлашим билан менда эснаш бошланади оғзимни очмасликка ҳаракат қиламан. Нима учун бундай бўлади, шайтонни ишими билмадим. Бу ҳолатда намозим бузилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Нопок бўлмайди. Ит теккан нарса қачон нопок бўлиши ҳақида жуда кўп маротаба жавоб берилган. Излаш хизматидан фойдаланинг.
2). Бузилмайди. Валлоҳу аълам!
Ушбу линкдаги жавобни ўқинг: http://savollar.islom.uz/s/38026