муҳтарам Шайх жаноблари!
Алҳамдуллилоҳ, оилада икки нафар қиз фарзанд тарбиялаяпмиз, аёлим билан учинчи фарзандимиз ўғил бўлишини Яратгандан сўраб дуо қилаяпмиз. Шифокор танишларимизни айтишига қараганда ҳар ойнинг маълум кунларида эр-хотин бирга бўлишса бўлажак фарзанднинг жинси ўғил ёки қиз бўлиши эҳтимоли кўпроқ бўлар экан. Шу масалада, яъни бўлажак фарзанднинг жинси масаласида қандай шаръий ҳукмлар мавжуд. Сиздан илтимос, бизга солиҳ бир фарзанд беришини сўраб дуо қилсангиз. Сизга тани-сиҳатлик ва икки дунё саодатини Аллоҳдан сўраймиз!