Ассалому алайкум! Ибн Жарир саҳиҳ иснод билан келтирган ривоятда айтилишича, Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлганларидек, Иблис жинларнинг аслидир. Иблис ўт (олов)дан яралган. У Одам алайҳиссаломга (ҳурмат кўрсатиб) сажда қилишдан бош тортиб гуноҳкор бўлгунича Азозил, деб аталган. «Шайтон» ҳақ ва яхшиликлардан узоқлашган маъносидадир. «Шайтон ибораси Иблисга сифат бўлса-да, ҳақ ва яхшиликлардан узоқ ҳамда инсонларни тўғри йўлдан оздирувчи, у хоҳ инсон, хоҳ жин бўлсин, барчага нисбатан қўлланилади» (Ибн Касир ва Насафий тафсирлари).
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Иблис сўзи “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлди”, деган маънони билдиради. Валлоҳу аълам!