Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ким хақ

18:07 / 20.02.2022 | Shokir | 685

Ассалому алайкум! Дўстим савдогар бозорга чиқади дўстим бозордаги танишидан яна бир савдогардан қарз олиб ишлари ўхшамай қолиб айтилган мудатида қарзини қайтаролмай қолди. Дўстим ўша қарз олган танишига диний китоблардан 5 та қиммат китобини ўқишга бериб турган. Дўстим қарзини қайтариб берганан кейин китобларини сўраса у таниши китобларни болалар уйига садақа қилиб юбордим деб китобларини қайтариб бермаган. Дўстим хам қарз берган таниши хам иккаласи хам намозхонлар иккаласи хам сизларни телеграм каналингизни кузатишади. Шунга маслаҳат берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Китобларни ўқиб туриш учун олгани хато бўлган. Қарз берган шахс қарздордан бирор фойда олиши рибонинг шубҳасини юзага келтиради. Китоблар омонат моли бўлиб, уларни сотиб юбориш ёки садақа қилишга унинг ҳаққи йўқ эди. Энди ўша китобларнинг қийматини тўлаб бериши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat