Ассалому алайкум! Менинг бир неча йиллик қазо намозларим бор. Яқин бир ойдан бери қазо намозларимни вақти кирган намозларим билан ўқияпман. Аввал қазо намози кейин эса вақти кирган намоз (бомдод,пешин,аср,хуфтон)ни ўқияпман (азондан кейин тезда қазо ўқиш ниятида), фақат шом намозида акси. Шундай ўқишим тўғрими? 2. Аввал хуфтон намози қазоси, витр намози қазоси, кейин вақти кирган хуфтон намози фарзи, суннати, витр вожиб намози ўқияпман. Витрни қазосини шу тартибда ўқишим тўғрими? 3. "Энг охирги қазо қилган намознинг номи (масалан бомдоднинг) 2 ракат фарзини қазосини қиблам бўлмиш Каъба томонга қараб холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим" қабилидаги ниятим тўғрими? 4. ҳттпс://саволлар.ислом.уз/с/232817 ушбу саволда макрух вақтларда қазо намозлари ўқилмаслиги ёзилган( хато тушинган бўлсам узр), макрух вақтларда қазо намозларини ўқиш мумкинми, макрух бўлмайдими? 5. Қазо рўзаларимни кетма кет хар куни тутишим мумкинми? 6. Ёки душанба, чоршанба, пайшанба, шанба кунлари тутсамчи? Ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, ҳам Довуд алайхиссаломнинг суннатларига эргашиш ниятида.
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.
2). Тўғри.
3). Тўғри.
4). “Қазо ўқиш мумкин эмас” деганининг маъноси - ўқиса зиммадан адо бўлмайди, бекор кетади, деганидир.
5). Мумкин.
6). Ўша кунлари тутсангиз фақат қазони тутган бўласиз. Суннатга эргашиш савоби бу билан ҳосил бўлмайди. Валлоҳу аълам!