Ассалому алейкум! Мен туркияда офитсиант бўлиб ишлиман. Бу ерда ошпазимиз умуман гигиенага риоя қилмайди. Мен шу ишини билиб овқатларни мижозларга олиб бораман. Шу қилаётган ишим нотўғри эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Мижозларга тақдим қилинаётган таом савдо битими тақозосига кўра ҳар қандай айблардан холи ва покиза бўлиши шарт. Акс ҳолда сотувчи хоинлик қилган бўлади. Сиз ошпазга шариат ҳукмини билдириб огоҳлантиринг. Ё таомларнинг айбини айтиб сотсин ё покиза ҳолда ишласин. Сиз ўз вазифангизда мижозларга ёлғон сўзламасангиз ишда давом этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!