Ассалому алайкум! Мен Қирғизистондаги танишим орқали Абдуллоҳ домладан татуировка ҳақида сўраттирдим. Домла чиздирса бўлаверади фақат ундан кейин ҳар куни истиғфор айтиб юриш керак дебдилар. Шундай қилса бўладими ёки жоиз эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Домланинг жавоби ҳам киноя шаклида бўлиб, мумкин эмас деган маънони англатади. Валлоҳу аълам!