Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чилла ёсин

22:37 / 25.01.2019 | Alouddin | 3712
Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Чилла Ёсин қилиш хақида бидъат деб ўқидим. Шу хақида малумот берсангизлар илтимос. Биз оиламиз билан тез тез шунақа қиб турардик. Бу ишимизни хаммаси бидъат бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуръонни икки жиҳатдан ўқилади. Бири савоб ҳосил бўлиши учун тиловат қилиш, иккинчиси руқия сифатида ўқиб дам солиш. Биринчисини бирор адад, бирор хос сура бидан қайдланилмаган. Ҳар ким билганини ўқийверади. Иккинчисини бу ҳам даволанишнинг бир тури бўлгани учун баъзи бир дам солиш билан даволовчи кишилар тажрибадан келиб чиқиб бир неча бор ва баъзи хос сура ва хос оятларни ўқишни жорий қилишган. Бу ҳам тиббий даволаниш каби ҳолат. Сизлар нима мақсадда ўқишларингизни аввал аниқлаб олинг. Биринчи қисм ҳолатига тушсангизлар саноғини белгилаб олиш жоиз эмас. иккинчисига бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat