Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Агар шундай дуо қилсам гуноҳ бўлмайдими

12:48 / 29.05.2023 | Imrona | 607

Ассалому алайкум! Мани турмуш ўтоғим 1ярим йил олдин бошқа шаҳардаги қизни никоҳига олиб олган экан. Мен буни билиб қолдим. Турмуш ўртоғим ҳозирда ман билан бошқа шаҳарда яшаймиз 3 қизимиз билан. 2-хотини эса ота онаси билан яшайди чунки эрга текканини ота онаси ва укаси билмас экан. Биринчи турмушидан 1 қизи бор экан. Мен Аллоҳдан ўша аёлни бошқа инсонга турмушга чиқиб кетишини сўраб эримни тинч қўйишини сўраб дуо қилсам гуноҳ бўлмайдими? Қизни отаси агар биринчи эринг сўраб келса эрга бервораман дер экан. Чунки отасини никоҳи борлигидан ҳабари йўқда. Мен Аллоҳдан чин дилдан эрим билан уни ажрашиб кетиб уни бошқасига эрга тегишини хоҳлаб дуо қиламан. Бу ишим гуноҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оила бузулишини сўраб дуо қилиш қандай қилиб гуноҳ бўлмасин? Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَسْأَلُ الْمَرْأَةُ طَلَاقَ أُخْتِهَا لِتَسْتَفْرِغَ صَحْفَتَهَا وَلْتَنْكِحْ، فَإِنَّمَا لَهَا مَا قُدِّرَ لَهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш қолдириб, ўзи никоҳланиб олиш учун унинг талоғини сўрамасин. Албатта, унга ҳам тақдир қилингани бўлур», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аёл киши ким бўлишидан қатъи назар, биронта бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга уринмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади. Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра, уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандай, балки ундан ҳам яхшироқ оила қуришни Аллоҳдан илтижо қилиш керак. Зеро, ҳар қандай эзгулик учун, хусусан, оилавий бахт учун ҳам пок йўл билан ҳаракат қилиш лозим.
Афсуски, баъзи бир аёллар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, тўғрироғи, тушуниб етишга уринмайдилар ҳам. Улар учун тайёр оилага осон йўл билан кириб олиш бахт-саодат манбаи бўлиб кўринади. Ҳадиси шарифга яхшилаб эътибор берадиган бўлсак, «бировнинг хотинини талоқ қилдириб», дейилмасдан, «ўз синглисини», дейилмоқда. Ўша аёл ким бўлишидан қатъи назар, мазкур ёмон ниятли аёл учун Ислом бўйича сингил бўлади. Бу сингиллик эса насаб йўли бўйича сингилдан кўра яқинроқ бўлади. Чунки ўртада иймон ва Ислом ҳурмати бор. Ҳар бир мўмина-муслима бу ҳақиқатни яхши англаб етмоғи керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat