Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спиртли ичимликлар

11:47 / 27.02.2022 | Санжарбой | 978

Ассалому алайкум! Яқинда интернетда - Инжилда христианларга спиртли ичимлик ичиш тақиқланмагани ҳақида ӯқиб қолдим. Хаттоки ёзилишича Исо пайғамбар ҳам баъзан истеъмол қилган экан. Тӯғриси бу гапга унча ишонмадим. Балким ёзилгандир, қайсидир ӯзгартирилган нусхасида. Шу ҳақида аниқроқ маълумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инжилни ўзгартириб юборишгани ҳақида Қуръони карим оятларида хабар берилган. Ўзгартирилган нусхаларга таяниб бирор ҳукм чиқариш тўғри эмас. Ҳозирги кунда Инжил деб аташаётган китобда кўпчилик насронийлар тушунмайдиган баъзи сўзлари бор. Унда маст қилувчи ичимликни ман қилган жойлари кўп. Баъзи бир насроний олимлар талқинида “шаробни ўзи ҳаром эмас, ундан келиб чиқадиган асоратлари ҳаром қилинган” дейишади. Яъни қанча ичсанг ичавер жим, тўполон қилмасдан ётсанг бўлди, ичиб тўполон қилсанг ўша гуноҳга қоласан – деб тафсир қилишади. Ийсо алайҳиссаломни инжилнинг бирор жойида маст қилувчи нарсани ичганликлари ҳақида сароҳатан гап йўқ. Биз у кишига ичган деб нисбат бермаймиз. Маст қилувчи ичимликни ҳаром қилинганини ҳозирги проваслав катталари фатво берганлар.
Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб-тошинглар. (Эфислик 5:18).

Шунингдеқ у майхўр, урушқоқ, [ғаразгўй] эмас, балки мулойим, сокин табиатли, молпарастликдан йироқ,уйини яхши бошқарадиган, болаларини бўйсундира оладиган, обрў-эътибор орттирган бир одам бўлсин. (Тимотий1, 3: 3-4)
Шунингдеқ имонлилар жамоатининг хизматкорлари ҳам ичувчи ва ғаразгўй эмас, балки тили билан дили бир, обрўли одамлар бўлиши лозим.  (Тимотий1, 3: 8).

Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Адашманглар, на зинокорлар, на бутпарастлар, на фоҳишабозлар, на баччабозлар, на баччалар,на ўғрилар, на тамагирлар, на ичкиликбозлар, на ҳақорат қилувчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. (Коринфлик1, 6: 9-10).

Майхўр ва очкўзлик билан гўшт ейдиганлар орасида бўлма. Чунки майхўр ва очкўз қашшоқ бўлади...(Ҳикматлар 23: 20-21).

Шароб ичишга берилганлар, хуш ҳидли майни тотиб кўришга кўп борган. Шаробнинг қизиллигига, қадаҳда чўғдай товланишига, текис қуйилишига қарама. Охирида у илон каби чақади, қора илондай заҳар сочади. (Ҳикматлар 23: 30-31). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat