Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қолдирилган намозда азон ва иқомат

18:08 / 01.03.2022 | Асад Беков | 1150

Ассалому алайкум! Бизнинг орамизда камида 30 йиллик қазо намозлари бўлганлар кўпчиликни ташкил этади. Аллоҳ бизларни мағфират қилсин. Мана шу биродарларимга қазо намозларини кўпроқ ва тезроқ ўқиб тугатишлари учун "Хисоб-китоб куни биздан намозларимиздан хисоб бўлади. Азон ва иқоматлардан эмас. Шунинг учун қолдирилган намозларни хар бирига азон ва иқоматларни айтиб вақт ўтказмасдан тезроқ намозларни ўқиб тугатган афзал" деб гапириб юборган эдим. Бундай дейишимга сабаб эса азон ва иқоматни айнан намознинг фарзларида топмаганим эди. Мен бу гапларни қолдирилган намозларини тезроқ тугатишлари учун тавсияни кўзлаган эдим. Менинг айтган гапларим тавсия хисобланадими ёки фатвони ўрнига ўтиб қоладими? Умуман ўзимни фатво беришга хақлиман деб хисобламайман. Агар фатво бўлиб қолган бўлса (Астағфируллох) мана шу нотўғри фатво берганим учун қандай тавба қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бир нечта қазо намозларни бир вақта ўқимоқчи бўлса, аввалгисига азон ва иқома айтади, қолганларига фақат иқома айтиш билан кифояланади.

2). Қилган ишингиз хато эканини тушунибсиз, Аллоҳ тавба қилгувчиларнинг гуноҳи афв қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat