Шайх ҳазратлари Оллох илмингизни зиёда қилсин. Ҳазрат онамнинг ошқозонлари яхши эмас шунга рўза вақти бир кун тутилмаган рўзага 8 минг сўмдан фидя берилади деб айтдим. Онам давлат ишида ишлайдилар ва нафақага чиққанлар 240 минг нафақа пуллари чиққан экан барчаси ўзлари ишлайдиган ташкилотдаги қийналган ишчиларга 20-30 мингдан тарқатибдилар (фаррош, қоровулларга). Мени саволим шуки фидя тўлиқлигча битта шахсга бериладими ёки шу 30 кунлик пулни майда қилиб тарқатса ҳам ўтадими.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўттиз кишига берса ҳам бўлади. Ёки бир кишига ҳам берса бўлади. Аммо онангиз қилганидек, ноаниқ равишда тарқатиб бўлмайди. Иложи борича намоз ўқиб, рўза тутадиган кишиларга бериш керак.