Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бева аёл умрага бориши ҳаромми

21:28 / 01.03.2022 | Dildora | 3091

Ассалому алайкум! Эрим бувилари ва ойиларини ҳаж сафарига юбормоқчи эдилар, лекин бувилари мен бева аёлман менга ҳаж ёки умра сафатига бориш ҳаром дедилар. Юбормоқчи бўлсанг фақат онангни юбор дедилар. Лекин ўзлари жудаям боришни хохлайдилар. Шу гап қанчалар тўғри шу ҳақида малумот берсангиз. Агар шундай бўлса ҳаж ва умра сафарига боришлари мумкин эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби гапларни диндан бехабар одамлар тарқатишади. Аёл киши маҳрам эркак билан умра ёки ҳажга борса бўлади. Иддаси чиққан бўлса бас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat