Устоз Аллоҳ таоло динимиз ёълида қилаётган ишларингиз учун улуғ ажрлар берсин. Устоз мен учун жуда муҳим бўлган масала *оила қуриш масаласи* ҳақида маслаҳатингиз керак. Мени ота-онам бир қизга уйлантиришмоқчи, Мен *Бахтиёр оила* номли китобингизда муносиб келин қандай бўлиши лозимлиги ҳақида ўқидим, менинг мақсадим шариат асослари асосида турмуш қуриб, динимиз кўрсатмалари асосида ҳаёт кечириш, мен қиз билан бир марта учрашиб гаплашдим, мен у қизни айблаш ёки, ундан бирон камчилик топишдан йироқман, чунки ўзимда ҳам камчиликлар етарлича топилади. У қиз диний амалларни қилмайди, балки вақти келиб Аллоҳ таоло ҳидоят берса ҳақ ёълда яшар иншааллоҳ! Устоз ота-онам шу қизга уйланасан дейишяпти, яқинда нон синдиришмоқчи, ота-онамга итоат қилиб шу қизга уйланишга рози бўлайми?
Шу қизга уйланиб шариат аҳкомларини Аллоҳ қодир қилганича ўргатсам, хайрли бўладими?
Устоз бизларни ҳаққимизга дуо қилинг!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аммо мулоҳазангизни ота ва онангизга айтинг. Аслида намоз ўқиб, рўза тутадиган, Исломга амал қиладиган келин яхши бўлади.