Ассалому алайкум! 1. Бурундан қон оқиш тўхтаганидан сўнг таҳоратни тугатиб сочиққа артинаётганимда қонаганидан қолган қон сочиққа чиқса қайта таҳорат керак бўлмайдими? 2. Қаттиқроқ акса урган пайтда бурундан қотган қон бўлаклари чиқса таҳорат шарт бўлмайдими? 3. Базида бурним қонашидан олдин иссиқликни ҳис қиламан шундай пайтда бошимни тепага қаратиб бироз ётсам қон ичимга ўтиб кетгандай бўлади(аниқрўги ютуб юбораман). Агар ўша пайт рўза бўлсам рўзам бузиладими. Таҳоратчи?
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Олдин чиқиб бурунда қотган қон таҳоратни кетказмайди. Суюқ қон таҳоратни кетказади.
3. Қонни ютишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!