Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин! Онлайн таълим туғрисида ўқиб жуда хурсанд бўлдик ва шунга ўз фикримни билдирмоқчи эдим. Мен инглиз тилини онлайн ўрганганман, скйпе орқали. Ўша усулни бунга қўлласа менимча ёмон бўлмас эди, имкони бўлса. Менинг фикримча, кўпчилик тажвид илмини ўрганишни хоҳлайди, шу ўринда биз ҳам оилавий. Бунда ўқувчига битта дарс 20 дақиқа текинга ўтилади, бунда ўқувчи ўзига устоз танлайди ва ёқса кейин пакет сотиб олади, 10 та ёки 20 та дарс ва устози билан ҳафта кунини ва вақтини келишади ва пулни тўлагандан сўнг дарсни давом эттиради. Аллоҳ бундай савобли ишларда барчамизни бардавом қилсин! Олдиндан раҳмат устоз, агарда бу таълим йўлга қўйилса иншааллоҳ биринчилардан бўлиб биз ҳам ёзилиб давом эттирар эдик. Сайт ходимларига ва Админга ҳам катта раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ташаккур. Одамларимиз ишлашмоқда. Тажвид дарслари мавжуд.