Ассалому алайкум! Биз ётоқхонада турамиз. У ерда поварлар ишлайди. Бир кун ошхонада поваримиз қизларига ўқувчилар учун овқат қилинаётган қозонда нон қовуриб бераётганларига кўзим тушди. Шундай қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди албатта. Ошпаз ўша ошхонадан, ундаги жамики жиҳоз-у маҳсулотлардан шахсий мақсадда фойдаланиши учун эгаларининг изни шарт. Изнсиз фойдаланса уларнинг ҳаққини еган бўлади. Валлоҳу аълам!