Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш вақтидан кейин ишхонада ишлаш

23:28 / 01.03.2022 | Maksud Makhmudov | 1210

Ассалому алайкум! Мен бир давлат ишхонасида ишлайман, ҳозирги саволим бугун кўп ишхоналарда юз бераётган ҳолат. Ишга киришда Меҳнат кодексига кўра меҳнат шартномаси тузилади, унга кўра ҳар бир ҳодим бир кунда 8 соат ишлаши белгиланади. айрим ишхоналарда 8-00 дан 17-00 гача, айрим жойларда 9-00 дан 18-00 гача. Лекин, кўп жойларда бу иш вақти фақат қоғозда қолган, ходимлар 8-00 ёки 9-00 да иш жойига келишади, лекин ишдан қайтиш вақти 17-00 ёки 18-00 дан анча кечикиб кетади. Баъзан ярим тунгача, баъзан 22-00 лар атрофида. Лекин 80-90 фоиз ходимлар белгиланган вақтдан кеч кетади. Сабаби раҳбарлар топшириғи ярим тунгача тугамайди, баъзан шунчаки қандайдир топшириқ бўлиб қолиши ёки йиғилиш бўлиб қолиши мумкин бўлади ва ҳодимлар йиғилишга сўралган маълумотларни қилиб бериш ёки топшириқларни бажариш учун ишхонада ушлаб турилади. Бу ҳолатда иш вақтидан кейин (хатто шанба ва якшанба кулари ҳам) ишлаганимиз учун қўшимча ҳақ тўланмайди. 1. Шунда бу вақтда ишхонамиз ҳисобидан электр ва бошқа жиҳозлардан фойдаланганимиз, интерентга кирганимиз биз учун ҳаромми? 2. Раҳбарларнинг бундай ҳолатда ҳодимларни ушлаб туриши тўғрими? 3. Агар ҳодимларни иш вақтидан кейин ушлаб туриш нотўғри бўлса, бунга қайси раҳбар гуноҳкор бўлади? (иш берувчи ташликот раҳбарими? ёки шу ташкилотда бўлим бошлиғи ёки раҳбар ўринбосарларими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). “Ортиқча ишлаганим учун ишхонани электрларини ўзбошимча ишлатсам ҳалол бўлади” дейиш нотўғри. Ҳалол бўлмайди.

2). Шартномада келишилгандан ортиқча мажбурлаб ишлатишга ҳаққи йўқ. Агар ишлатса, ўша вақт учун ҳам ойлик талаб қилсангиз бўлади.

3). Шу ноқонуний ишлардан хабари бўлиб устида турган ҳар бир рахбар гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat