Ассалому алайкум! Қайнисинглим тўйдан сўнг 3 ой яшаб қайтиб келган. Ораларида фақат никох бўлган загс дан хам ўтмаган. Эри бошқа давлатга бутунлай кетиб қолган. Хозир қаердалигини хам қандайлигини хам билмаймиз. Ота онаси билан алоқа қилиб турса керак. Смс орқали синглимга талоқ деб ёзган. Лекин орадан вақт ўтиб синглим хомиладорлигини эшитиб талоғини қайтариб олган. Шунда хозир синглим билан никохлиги бузилмаганми талоқ тушганми ёки қайтариб олганлиги сабаб никохи тикланганми? Синглим бошқа турмуш қура оладими?
– Ва алайкум ассалом! Смс орқали “талоқсан” деган ва ортиқча сўз ишлатмаган бўлса бу ҳолатда битта ражъий талоқ тушган. Эр ражъий талоқ қўйилган аёлини идда ичида қайтариб олишга ҳақли. Қайтариб олса никоҳ тикланади.
Агар смс орқали бошқа сўзларни ҳам ёзиб боин талоқ қўйган бўлса у аёлни қайтариб олишга ҳақли эмас. Қайтариб олишни истаса қайта никоҳ ўқитиш лозим. Бундай ҳолатда аёл иддаси чиққач бошқага турмушга чиқиши мумкин. Ўзингизга яқин ердаги талоқ илмини яхши ибадиган аҳли илмга мурожаат қилиб, ҳолатингизни аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!