Ассалому алайкум! Оилали муслима аёлман. 3 нафар фарзандимиз бор. Турмушимизга салкам 8 йил бўлди. Пойтахтда яшаймиз ота онам водийда яшайдилар. Шунинг учун ота уйимга 3-4 ойда бир бораман. Базан 6 ой бўлиб кетади. Ота-онам мени набираларини соғиниб кетишгани учун узоқиб кетсам 3-4 ойда бир келишади. Лекин бу хол турмуш ўртоғимга екмайди. Охирги 1 йил ичида онам бизникилигида нимадур бахона қилиб мени урадиган(қўл кўтарадиган одатлари бор) хақоратли сўзларини атай онамга эшиттирадиган бўлиб қолдилар. Охирги сафар онамни дили қаттиқ оғриб энди уйиларга келмайман деб кетти. Турмуш ўртоғимни розилигини олиш учун имкон қадар хизмат қиламан. Ота онам қариб боряпти улар хам ғанимат. 1 та қизман ака укам бор. Шу ишлардан сўнг яхшилик ниятида турмуш ўртоғимдан 1 ойда 1 марта ота уйимга бориб онамни кўнглини олиб хизматини қилиб эртаси куни(6 соатлик йўл) қайтиб келишимни сўрадим. Бориб келишимда бошқа хеч нарса даво қилмаслигимни айтдим. Июнда борасан(яна 5 ойдан кейин) деб рухсат бермадилар. Эрим кўп холларда бу уйда фақат мени айтганим бўлади дейди. Шарий хаққим борлиги учун Аллоҳимга таваккул қилиб кичкина ўғлимни олиб ота уйимга бориб келдим. Уларни соғингандим. Келганимга 12 кун бўлди эрим тайерлаган овқатимни емаяптилар. Очиқ гаплашмаяптилар. Мени ўйлантираётган нарса намозларим Қуръон тиловатларим қабул бўляптимикин? Тўғри иш қилдимми? Оилавий шароитимиз яхши, мени ота онамдан тўсадиган хеч бир сабаб йўқ. Тириклик чоғларида оз бўлсада ота онамни кўнглини олсам дейман. Маслахат беринг илтимос. Эрим рухсат бермасахам хар ойда ота уйимга бориб келсам гунох бўлмайдими? Эримни холатини нима деб тушунай кўнглини олишга харакат қиляпман.
– Ва алайкум ассалом! Ораларингиздан бундан бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин. Эрингиз шариатнинг ҳукмига бекордан бекор хилоф қилмаса керак. Лекин бундай ҳақ талаб қилаверсангиз оилани бузилишига сабаб бўлиб қолманг. Муроса йўлига ўтинг. Эрингизни ўзи рози бўлиб олиб бориб келишига кўндиринг. Чунки йўлни 6 соатлик дегансиз. Бу катта эҳтимоллар билан сафар масофаси бўлиб, шариатимизда аёллар шаръий масофага маҳрамсиз боришлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!