Ассалому алайкум! Мени хўжайиним келаётган Рамазон ойида закотларини бермоқчи эдилар. Шу закот пулини мени укамга берсалар бўладими? Дадамлар ўқитувчилар, жуда камбағал эмасмиз. Лекин бу йил укам супер контракт асосида ўқишга кирди ва 21 миллиондан зиёдроқ контракт тўлашди ва бироз қарздор ҳам бўлишди. Шу ҳолатда хўжайиним закотини укамни контакти учун берсалар бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Укангиз закот олишга ҳақлилардан бўлса, унга беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг: