Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотдаги ният

22:33 / 28.09.2021 | Doniyorbek Kambarov | 1026

Ассалому алайкум! Қўшнилар билан чойхонада ўтирганимизда бир биродаримиз закотга қодир биродарларимизга закот масаласида гапириб; закот берган кишини моли ўтда куймайди деб бунга мисоллар келтириб яна закот берсанг бойисан молинг кўпаяди деб шунга ўхшаш гапларни гапириб закот беришга чақириб яхши ният билан гапирди. Мени эътиборими тортган жихати гапирганда кўпроқ молини ёнғинларда ҳам куймайди ҳамманики куйса ҳам деган гаплар бўлиб кетди. Шунда мен; ака закотни Аллоҳ молимни куйдурмас экан деб эмас балки. Буни Аллоҳ менга фарз қилганлиги учун деб Аллоҳни розилигини кўзлаб молиявий ибодатлиги учун берилади. Молини куйиши куймаслиги келсак. Закотни берганман деб ёнғин хавфсизлик чорасини кўрмасдан тавакул қилишлик тўғри бўлмайди. Ҳамма эхтиёт чораларини сабабларини тутасиз кейин Аллоҳга таваккал қиласиз. Молизга зарар етиш етмаслиги Аллоҳни ҳоҳиш иродаси билан ўзи билган хикмати билан бўлади дедим. Шунда у; мен Қуръонда келган гапларни айтяпман мен ука деди. Устозлар мен илмсизлик қилиб Қуъони Каримдаги оятларга зид нарсаларни гапириб қўймадимми? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин жавоб учун олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларда моҳиятга эътибор бериш керак. Закотдан кўзланган мақсад, Аллоҳ фарз қилган ибодатни қилиб, Унинг розилигига эришиш. Қолган молни кўпайиши ва покланиши қўшимча мукофот ҳисобланади. Таваккул масаласи ҳам сабабларини қилиш керак албатта. У кишининг гапида ҳам жон бор. Закоти адо қилинган мол покланиши ва ўсиши ҳақида Қуръони каримда айтилган. Лекин бу молга зарар етмайди дегани эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat