Ассалому алайкум! Бундан 7 ой аввал бир киши телефон рақамимга 50 000 минг сўм пул ўтказиб юборган экан. У вақтда литсей ўқувчиси эдим. Кейин телефон қилди "сизга пул ўтказиб юборибман адашиб қайтаришни иложи борми?" - деб айтди. Шунда ман - ҳа албатта қайтарман фақат ўқувчиман еғиб - еғиб ташашишимни айтдим. У киши ҳам ҳоп майли деди. Кейин бир ой кундалик пулларимдан еғиб пулни яримини ташладим. Кейин кейинги ойида ўзимни телефоним бузилиб қолди. Ҳалигача телефонимни пул йўқлиги сабаб тузатмадим. У номерим ҳам шу муддат ичида йўқ бўлиб компанияга ўтиб кетибди. Энди ўша пулни яримини ўтказиб бераман десам номерини эслай олмайман у кишини. Нима қилсам бўлади. Пулни яримини масжидгами ёки бошқа жойга эҳсон қиворайми.
– Ва алайкум ассалом! Эгасини топишга қаттиқ ҳаракат қилинг, топишни иложи бўлмаса, савоб умид қилмасдан унинг номидан муҳтож кишиларга садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам!