Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ким ҳақиқий ота

19:12 / 08.03.2022 | Alisher | 1028

Ассалому алайкум! Бўлажак рафиқам рус қизи, Алҳамдулилаҳ мусулмонликни қабул қилган 5 вақт намозни адо қилади. Унинг биологик отаси ғайридин ва қизи 1 ёшлигида вафот этган. 3 ёшида онаси Мусулмон билан қайта турмуш қурди ва қизни ўз қизидек қабул қилди ва тарбия қилди. Унинг отаси ким? У қайси отаси номига дуо қилсин? Қизнинг номига дуо қилмоқчи бўлганлар қайси отасини зикр қилсин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қизнинг отаси унинг туғилишига сабабчи бўлган кишидир. Агар ўша киши кофир ҳолда вафот этган бўлса унинг ҳаққига дуо қилиш мумкин эмас. Бу оят билан собит бўлган. Ўгай ота эса мусулмон бўлгани учун унинг ҳаққига дуо қилинишга лойиқдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat