Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зинокор инсон билан яшаш

19:22 / 08.03.2022 | Obidjon Qunduzov | 1605

Ассалому алайкум! Россия мамлакатида мусофирликда яшайман. Баъзида ишхонада ва бошқа жойларда мусулмон ман деб ҳаром ишларни: зино, ароқхӯр, қиморбоз ва бошқа гунохи кабираларни қилиб юрган яна уялмай бошқаларга шу иши орқали мақтанадиган инсонлар билан ишлашга бир хонада бирга яшашга тўғри келиб қолади шундай пайтларда қандай йўл тутсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳи кабираларга такрор-такрор қўл урувчи кишилар билан ишлаш ёки бир хонада яшашга тўғри келиб қолса, кишининг зиммасидаги бурчи ўзига зарар етишидан қўрмайдиган ҳолда уларга доимий насиҳат қилиб туришидир. Шояд уларнинг ҳидоят топишларига сабабчи бўлиб қолса. Бу билан улкан ажрга эга бўлади. Аммо бунга қурби етмаса ва уларнинг йўлига, ёмонлигига тушиб қолишдан қўрқса алоҳида бўлгани афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat