Ассалому алайкум! Мана муборак рамазон ойи хам яқинлашиб келмоқда мени бир савол қийнаб келмоқда яқинда дадам оламдан ўтди дадамни хақига рамазон ойига рўзадорлар учун ифторлик қилиб беришни ният қилиб турибман лекин бизнинг тарафга рўзадорларга аралашиб рўза тутмаганлар ҳам келиш одат булиб қолган Шу учун хақиқий рўзадорларни уйига гушт эгуликлар тарқатсам яхшими ёки аралашига ифторлик қилиб берсам яхшими?
– Ва алайкум ассалом! Афзалини қиламан десангиз иложи бўлса муҳтож рўзадорларнинг уйларига ифторликларни тарқатиб беринг. Валлоҳу аълам!