Сиздан бир масалада жавобингизни кутиб қоламан. Бирор жиноят (масалан уйда ўғирлик жинояти) содир этилганда милиция ходимлари келиб турли экспертизалар ўтказадилар, ҳамда уй эгаларини сўроқ-жавоб қилиб, “мазкур жиноятда бирор шахсни гумон қиласиз-ми, душманларингиз бор-ми?” деб сўрайдилар? Уй эгаси бирор кишини (қалбида, ҳаёлида) бу содир этилган жиноятда ёмон гумон қилиши мумкин. Лекин, Аллохнинг китоби "Қуръони Карим"да "бадгумонлик" қораланганлигини инобатга олиб, шундай ҳолатда уй эгаси (мусулмон одам) бошқа шахсга (мусулмон ёки ғайридинга) нисбатан бўлган бадгумони борлиги ёки ўзаро душманлик ҳолатида эканлиги тўғрисида милиция ходимларига айтиши тўғри бўлади-ми?