Ассалому алайкум! Ҳозир телеграмда исломий савол жавоб гуруҳлари кўпайиб кетди. Шунақа исломий савол жавоб гуруҳларида ҳар хил бекорчилик, бир хил уятро нарса ташланса(админ билми қолса, ва мундоқ қараса турибди лекин ўчирворилади) ёки саволларга нотўғри жавоб берганида админ жавобгарми? Лекин админ "Саволларга жавобни далили билан келтирила, ёки жавобни Зикр аҳлидан сўранг сайтидан олиб ҳужжат келтирила", деса ва улар бунга унчалик эътибор бермаса шунда ҳам админ жавобгарми? Ёки гуруҳда фақат Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг сийратлари ҳақида бўлса шу савол жавобларда хато қилса гуноҳ эмасми шу қатори Саҳобалар мавзусида ҳам. Фиқҳ ва ақидадан савол-жавоб қилмаса чунки бу икки мавзуда одамлар ўзича гапирадиган нарса эмас. Шундай бўлса жоизми? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Админ ҳам қилган ишига жавобгар бўлади. Шунинг учун ҳам хабардор ҳам хушёр бўлиши керак. Нотўғри нарсани тарқатиб қўйгани учун гуноҳига шерик бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!