Ассалому алайкум! Мен яна Аллоҳга қайтишни истайман лекин менга “гуноҳинг кўп энди Аллоҳга қайтсанг Аллоҳ сени азоблайди” деган васваса бўлаябди. Намоз бошламоқчи бўлябман аммо васваса қўймаябди. Нима қилиши билмай қотиб қолганман.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга қайтиш учун Унинг душманидан юз ўгириш керак. Сиз модомики Аллоҳнинг душмани шайтонни “энди Аллоҳга қайтсанг Аллоҳ сени азоблайди” деган гапига кирар экансиз ҳеч қачон Аллоҳга қайтолмайсиз. Қачон шайтонни гапларидан юз ўгириб Аллоҳга итоат қиласиз кейин ишингиз ҳал бўлади. Валлоҳу аълам!