Китоб ўқиганигизда бу саволни бериб овора бўлиб юрмас эдингиз. Бу ҳақда “Мухтасари Виқоя” китобида қуйидагилар айтилган:“Кейин бошини кўтаради ва самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳни айтади. Имом шу билан кифояланади. Иқтидо қилувчи «Робанаа ва лакалҳамд»ни айтади. Якка намозхон иккисини жамлайди”.Бунинг далили қуйидагича:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон имом «самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, бас, сизлар: «Аллоҳумма Роббанаа лакалҳамду» денглар. Чунки, кимнинг айтгани фаришталарнинг айтганига мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Якка намозхон иккисини жамлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» десалар, кейин «Аллоҳумма Роббанаа валакал ҳамду», дер эдилар».Бухорий ривоят қилган.