Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод намозининг азонидаги сўзлар

22:22 / 04.06.2018 | Аброр | 4605
Ассалому алайкум! Бомдод намозига "намоз уйқудан афзал" деб киритилишига ким сабабчи бўлган? Жавобингиз учун ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Саҳиҳ ҳадисларда ким зиёда қилганлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Ибн Можа қилган ривоятда Билол розияллоҳу анҳу биринчи бўлиб шу сўзни айтган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тасдиқлаганлар. Яна бир ривоятда муаззин Абу Маҳзура “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида азон айтаётганимда “Азонга Ассолаату хойрумминаннавмни қўшиб қўй” деганлар” дейилган. Имом Дорақутний ривоят қилган ҳадисда эса ҳазрати Умар муаззинга қўшиб қўйишни айтганлар – дейилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Билол Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга чақиргани келди. У зотни ухлаган ҳолда топди, шунда “Ассолаату хойрумминаннавм” деб икки марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бамдодга азон айтганингда шуни ҳам қўшиб қўй” дедилар” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat