Ассалому алайкум! Ёшим 34. Кўп йиллардан бери ёмон бир айтиб бўмайдиган(уяламан) одатим бор. Шуни ташлай олмаяпман. Шу ёшимгача айши ишратда ўтди умрим. Хеч нарсага эришолмадим. Малумотим олий лекин топиш тутишимга барака йўқ. Июн ойида намоз ўқишни бошладим, лекин ўша одатимндан қутула олмаяпман. Илтимос менга ёрдам беринглар маслахатингиз зарур нима қилсам бўлади? Аллоҳни қахридан қўрқаман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз “Эй Аллоҳим, мени бу гуноҳлардан тийилишимга Ўзинг мадад бер. Акс ҳолда азобинга дучор бўламан” деб кўп дуо қилинг. Муҳаммад ТАқий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ шу дуони кўп айтиб юринглар деганлар. Чин дилдан сўрасангиз Аллоҳ буни ҳам беради. Яна кўпроқ “Лаа ҳавла валаа қуввата иллааа биллаҳ” ни ҳам айтинг. Валлоҳу аълам!