Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мехробда кейинги жамоатни имоми намоз ўқиш

22:11 / 02.08.2018 | Шерзод | 2077
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир имом жамоат билан намоз ўқиган меҳробда кейинги келган одам имом бўлиб намоз ўқиш жоиз эмасми? Масжид ходимларидан бири( лавозимини билмайман, балким қаровул) "мехробда имом намозни бир марта ўқийди. У ердан бошқа ерда ўқинг"- деди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Иккинчи жамоатда биринчи жамоат ўқиган ҳолат топилмаслиги керак. биринчидан 2-жамоат бўлиб ўқиётганлар азон ҳам такбир ҳам айтмасликлари керак. биздагилар такбир айтмаслик керак деган нарсани билмайдилар. Нечта жамоат қоим бўлса ҳаммаси алоҳида такбир айтишади. Бу нотўғри, 2-жамоат бир имом ўқиган меҳробда бўлмаслиги керак. 3). 2-жамоатга одамларни чақирмаслик керак. Сизга айтган одам шуни ирода қилган бўлса керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat