Ассалом алайкум! Намозларимда зам сура ўқишда фақатгина бир қоида бор, яъни фарз намозларида биринчи узунроқ, кейин қисқароқ зам ўқилиши керак деб билар эдим. Лекин бир дўстим менга зам сура ўқишда сураларни тартиб билан ўқиш керак деб қолди. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дўстингизни гапи тўғри. Сураларни тартиб билан ўқиш қироатнинг вожиби ҳисобланади. Валлоҳу аълам!