Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фалсафа

05:50 / 15 март | Ma'rifat | 343

Ассалому алайкум! Фалсафа фанида устозимиз бир жумлани айтди. Уларнинг айтишича, дунёни тўлиқ билиш ва англаб олиш мумкин экан ва бундай инсонлар оптимист дейиларкан. Дунёни тўлиқ англаб билиш мумкин эмас деганлар агностиклар (ҳамма нарсани имконсизга чиқарувчилар) экан. Бошида бунга кўпчилик ишонмади. Устоз буни диний томондан исботласак, Аллоҳ илм берса ҳамма нарсани ўрганса бўлади. Аллоҳ ўзи Қуръонда инсониятга "Ўқи" деб амр этганидан билиб олиш мумкин деди. Ана шу гапдан сўнг, устоз фикрига қўшилувчилар кўпайди. Қўшилмайдиганлар эса жуда оз қолди( шу жумладан мен ҳам) . Мен устозга савол бердим агар инсон дунёни тўлиқ билиши мумкин бўлганда ўлимни ҳам қачон бўлишини билиши мумкин эди. Лекин инсон бунга қодир эмас десам сиз пессимистик томондан фикрлаяпсиз деб фикримни рад этди. Мен нотўғри фикр айтганманми, яъни инсон дунёни тўлиқ англаб ета оладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Исро”сураси 85-оятида марҳамат қилади :

وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّن الْعِلْمِ إِلاَّ قَلِيلاً۝

Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», – деб айт.
Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиши сабаби ҳақида икки ривоят келтирилади. Имом Аҳмад ибилан Ҳанбал, имом Насаий, Ҳоким ва Ибилан Ҳиббон каби муҳаддислар ҳазрати Абдуллоҳ ибилан Аббосдан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Қурайшликлар яҳудийларга: – Бизга бир нарса ўргатинг, манави одамдан сўрайлик, – дейишди. Улар: – Руҳ ҳақида сўранглар, – дедилар. Шунда қурайшликлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан руҳ ҳақида сўрадилар. Бу сўровга жавобан «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар…» ояти нозил бўлди». Имом Бухорий ва имом Муслим ҳазрати Абдуллоҳ ибилан Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда эса қуйидагилар айтилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадина кўчаларидан бирида борар эдим. У киши бир шохга таяниб олган эдилар. Шу пайт бир гуруҳ яҳудийлар дуч келдилар. Улар бир-бирларига: «Бундан руҳ ҳақида сўранглар», – дедилар. Улардан баъзилари ўринларидан туриб келиб, руҳ ҳақида сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бермай, жим туриб қолдилар. Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келаётганини дарҳол сездим. Турган жойимда кутдим. Ваҳий нузули тўхтаганидан сўнг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар…» оятини тиловат қилдилар». Шунинг учун ҳам тафсирчи уламоларимиз «Ушбу ояти карима икки марта, яъни Маккада бир, Мадинада бир нозил бўлган», – дейдилар. Шу масалада келган бошқа ривоятларга кўра, яҳудийлар руҳ ҳақидаги саволга Аллоҳдан бошқа ҳеч ким жавоб бера олмаслигини аввалдан билганлар. Тавротда шу ҳақда маълумот бўлган. Улар қурайшликларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан руҳ ҳақида сўрашни ўргатишлари билан бирга, «Агар жавоб берса, пайғамбар эмас, жавоб бермаса, ҳақиқий пайғамбар бўлади», – дейишган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий пайғамбар бўлганлари учун ҳам руҳ ва унинг моҳияти ҳақидаги саволларга жавоб бермадилар. Аллоҳ таоло берган жавобилани уларга ўқиб бердилар. Бу жавоб:
«Руҳ Роббимнинг ишидир», дейиш эди.
Руҳ, унинг моҳияти ва унга тегишли бошқа нарсалар Аллоҳнинг иши, банданинг иши эмас. Банда қанчалик мақтанмасин, илми оздир:
«Сизга жуда оз илм берилгандир».
Банданинг ўзидаги ана шу оз илм билан гердайиши ҳам оламни олади. Аслида эса ўз идроки етадиган, ўзига фойда келтирадиган нарсаларни билдирган Аллоҳга шукр этиб, қолганини Аллоҳга ҳавола қилиши керак эди. Инсоннинг ҳамма нарсаси чеклангандир. Жумладан, ақли, идроки ҳам маҳдуддир. У ақли, идроки доирасидаги ишлар ила шуғулланиб, ундан ташқаридаги нарсалар хусусида беҳуда бош қотирмаслиги керак. Булар қаторига руҳ масаласи ҳам киради. Ҳозиргача инсоннинг руҳ ҳақида бирор нарса билиш учун қилган барча ҳаракатлари беҳуда кетди. Руҳ ҳақида ҳеч нарса била олмади. Инсон руҳ ҳақида билган бирдан-бир нарса Аллоҳ юборган ваҳий, холос. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat