Ассалому алайкум! Ғусл қилаётганда даставвал қўл ювгандан кейин авратлар ювиб олинади. Ундан сўнг таҳорат олинади. Ана шу таҳорат олинаётганда қиблага юзланиб олиш керакми? Илмсизлигим учун узр сўраган ҳолда жавобингизни кутиб қоламан.
– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас, аммо қиблага юзлангани яхши. Валлоҳу аълам!