Ассалому алайкум! Мен касметолог бўлиб ишлайман. Менга кўп мурожат саволлар бўляпти, айниқса бу нарсани ҳижобли аёлларимиз сўрашвоти. Саволга жавоб беришингизни ҳамма интизорлик билан кутишвоти. Ламинатсия ҳақида аниқ малумот йўқ, буни таҳорат ўтказадими йўқми, состави кератин пратайин. Мен қогозга ҳаммасини суриб устидан сув қилсам вароқни орқаси намланди, лекин бу нарсани таҳоратга алоқасини тушумаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз бир нарсани тушунинг. Биз ҳар бир нарсани олдимизга олиб келиб текшириш имконимиз йўқ. Аслида, тажриба қилиб кейин жавоб беришимиз керак. Гап у нарса лак каби сув ўтказмайдиганми ёки йўқлигида. Лакни ҳам суртиб қуритиб кейин устидан сув қуйингчи. Ўзингиз айтган нарсани ҳам. Валлоҳу аълам!