Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кичик жароҳатларда таҳорат

19:51 / 12.10.2021 | Dovudxon | 1511

Ассалому алайкум! Мен айрим ҳолларда танамнинг бирор азосини кичик жароҳатлаб олмоқдаман, ярадан оқувчи қон, йиринг, оқ сув ва шунга ўхшашлар чиқмаса, таҳорат кетмаслигини билиб олдим, лекин янги таҳорат олаётганимда ўша жароҳат ўрнига сув кириб, ўша нарсаларни ўзи билан олиб чиқмасмикин? Сув бўшлиқни тўлдириш ҳусусиятига эгаку деб ўйлаб қолдим, кичик жароҳатлар ҳам тез битмас экан, 1) танада кичик жароҳатлар бўлса таҳорат қандай қилинади? 2) кичик жароҳатга сув кирса ҳам таҳорат бузиладими? 3) кичик жароҳатга кирган сув ўзи билан ўша нарсаларни олиб чиқиши мумкинми? 4) кичик жароҳатларни тезда бартараф этишни қандай тадбирлари мавжуд?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Очиқ жароҳат бўлмаса сув кириб нарсани олиб чиқади деган фикрга бориш нотўғри. Агар очиқ жароҳат бўлса бирор мато билан жабира қилиб боғлаб устига масҳ тортасиз. Тезда бартараф этиш масаласини билиш учун докторга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat