Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғилларим билан бирга номоз ўқишим

17:37 / 19.03.2022 | Samandar | 901

Ассалому алайкум! Мен иккита фарзандим бор, иккичи хам ўғил. Бири 18 га иккинчиси 14 тўлиш арафасидан. Иккаласи хам Фотиха, Ихлос ва баьзи сураларни билишади. Аммо номозни мустакил ўқий олишмайди сабаби аттахиёт ва саловатларни хали тўлик ёддан билишмайди ва номоздаги харакатларни кетма кетлигида адашишлиги мумкин. Мен икки ўғлимни ёнимга олиб бирга номоз ўқисам улар мени харакатимга қараб бирга харакатланишади. Турмуш ўртоғим ишда бўладилар. Саволим шуки мен аёл киши бўлиб ўғил фарзандларим билан бирга номоз ўқишимиз жойизми то ўрганиб олгунларича? Имомлик килгандек бўлиб колмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўғил болалар эҳтилом бўлгач ёки 15 ёшга тўлгач балоғатга етадилар. Сизнинг ўғилларингиз зудлик билан намозни мустақил ўқишни ўрганиб олишлари шарт. Бунинг бир кун вақт етади. Яқинингиздаги бирор масжидга чиқса бир кунда ўрганиб олишади. Уларга намоз фарз бўлган. Намозни фарзларини ўз ўрнига қўйиб адо қилмасалар гуноҳкор бўлиб қоладилар ва унинг қазосини мукаммал тарзда қайта ўқишлари шарт бўлади. Сиз уларга имом бўлишингиз, улар сизга эргашиб намоз ўқишлари асло жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat