Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олди сотди

17:27 / 19.03.2022 | Bekzod | 920

Ассалому алайкум! Ўз қўшимча бизнесимни бошлагандим. Бизнесим асосан, телеграм ижтимоий тармоғида гурух очиб, бошлаганимга бир ойча бўлди. Бу гурухда аксесуар товарлари учун буюртма олиб буюртмачига етказиб бериш асосий максадим. Товарларни ўзимизни вилоятимиздаги чакана нархларда сотувчи дўкондан оламан. Масалан, дўкондан менга 10.000 сўм бўлган товарни 7000 сумга беради. Энди мен шу товарни ўзини пулида 10.000 қилиб буюртмачига етказиб берсам гунох бўлмайдими? Буюртмалар аста секинлик билан тушайапти ишим ривожланяпти Аллохга шукр. Устоз буюртмачи менга 150.000 сумлик товарни танлаб буюртма берди мен дўкондан уша товарни 120.000 сумга олиб устига 30.000 кушиб 150.000 сумга етказиб бераман. Гурухимдан тушган буюртмаларни уз эгаларига Хоразм вилояти буйича етказиб бериш хизматини бепул килиб куйганман устоз саволим шундан иборатки, мен буюртма берилган товарни устига пул куйиб гунохга ботмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мижозлар кўзи билан қараганда ким сифатида фаолият юритаётганингизга аниқлик киритиб олинг. Сиз икки шахсдан бири, яъни, олиб-сотувчи ёки етказиб берувчи бўлишингиз мумкин. Ҳар бир фаолият турининг ўз шаръий қоидалари бор.
Олиб-сотувчи ўзининг мулки бўлмаган нарсани интернетга суратини жойлаб, мижоз чиқса савдо битими тузиши жоиз эмас. Чунки ўзида йўқ нарсани сотиш шаръан таъқиқланган.
Етказиб берувчи сифатида интернетга сотувда мавжуд бўлган товарларнинг суратини жойлаб, унинг асл нархи ва етказиб бериш ҳаққини айтиб, битим тузса бўлади. Бу битим - мижоз номидан ўша буюмни сотиб олиш ва унга етказиб бериш учун тузилган ижара шартномаси ҳисобланади. Бунда ўша буюмнинг асл нархини айтиш шарт. Унинг асл нархини мижозга айтмаслик учун сотувчи тарафидан вакил сифатида фаолият юритишингиз лозим. Бунинг учун сотувчилар билан битим тузинг ва уларнинг ходими сифатида савдо қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat