Асслому алайкум! Масалан сотувчи томонидан 1000 сўмга мол олиб келинди ва молни олиб келишда қилинган барча ҳаражатлар ва олинадиган фойда қўшилиб, ушбу мол бозорга 1300 сўм нархланиб савдога қўйилди. Энди ушбу молнинг бозор нархи 1300 сўмга дейлик 60 фоиз устама қўшилиб яъни 2 080 сўм қилиб белгиланиб, 115.55 сўмдан муддатли тўловга берилди. Бундай ҳолатда яъни асли 1000 сўмга сотиб олинган молнинг нархига яна 1080 сўм қўшиб бўлиб тўлаш шарти билан сотилса рибога борилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Рибо эмас. Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муъайян муддатга ва келишув вақтдаги муъайян нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. Валлоҳу аълам!