Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижобсиз аёлнинг ибодатини қабул қилмайди ҳадиси

16:13 / 20.03.2022 | Play & Win | 1884

Ассалому алайкум! Бир ҳадисни видеода кўриб қолдим яъни Ойша р.а дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз Саллоллоҳу Алайҳи Васаллам айтдилар: Аллоҳ балоғатга етган ҳижобсиз аёлнинг ибодатини қабул қилмайди! Абу Довуд ривоят қилган. Ушбу ҳадис саҳиҳми? Маъноси шу намоз ўқиганда ҳижобда бўлиши шартлигими? ёки умумий яъни кўча кўйда номахрамларни олдида ҳам ҳижобсиз аёлларнинг ибодатини назарда тутганларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ.

لا يقبلُ اللَّهُ صلاةَ حائضٍ إلَّا بخِمارٍ

Ушбу ҳадис намозда авратлар беркилиши лозимлигига далолат қилади. Намозда сатри авратда бўлиб номаҳрамларни олдида авратини очиб юрувчиларнинг ҳам намози мақбул. Улар ўша қилиб юрган ишлари учун алоҳида жавобгар бўладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat