Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдан олинадиган фойда

05:32 / 08.04.2020 | Shermukhammad Atakhanov | 1525

Ассалому алайкум! Олтин Силсила Саҳиҳул Буҳорий 1-жузидаги 77-ҳадисдан олдинадиган фойда нима? Маҳмуд ибн Рабийъ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Беш ёшлигимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг челакдан бир ҳўплам сув олиб, юзимга пуркаганларини эслайман”. Аллоҳ рози бўлсин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг ҳикмати ниҳоятда кўп, бири беморлик етганида ҳам саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадлар теккан сувларни шифо тарзида истеъмол қилар эдилар ва Аллоҳ буни шифоларига сабаб қилар эди. Бошқа ҳадисда саҳобалар идишларида сув олиб келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларини ичига солишларини сўрар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга меҳрибонлик қилиб қишни совуқ кунларида ҳам сувга қўлларини солиб берар эдилар – дейилган. Яна бир ҳадисда Умму Салама онамизнинг аввалги эридан бўлган Зайнаб исмли қизларини юзларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув сепаганлар. Шундан кейин Зайнаб розияллоҳу анҳо қариган чоғларида ҳам юзлари ёш қизларникидек бўлиб турар эди – дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat