Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хирург операция вақтида намозни кечиктирса бўладими

13:36 / 21.12.2019 | Farkhod ELLIPS Kadirov | 2276

Ассалому алайкум! Хирург операция қивотганда(яъний одамни ўлимдан қутқарвотканда) намозни қолдириш жоизми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз муҳим амал. Охиратда сўраладиган энг биринчи амал ҳам фарз намозлари бўлади. Операцияларни белгилашда намоз вақтларига қараш керак. Ҳеч бўлмаганда фарзини ўзини бўлса ҳам ўқишга ҳаракат қилиш керак. Қолдириш деган нарса динимизда йўқ. Намознинг охирги вақтигача озроқ кечиктириш мумкин. Намозга чиқса одамнинг жонига талофат етадиган ҳолат бўлса жонни сақлаб қолиш муқаддам қўйилади. Намозни қазоси ўқилади. Фиқҳий китобларимизда намоз ўқиётган киши ёнидан кўзи ожиз киши қудуқ ёки шунга ўхшаш чуқурга тушиб кетиш хавфи бўлса намоз ўқиётган намозини бузиб уни сақлаб қолиш вожиб дейилган. Шунингдек доялик қилаётган аёл тезроқ болани тортиб олмаса ҳалок бўлиши ёки бирор аъзосига талофат етиши хавфи бўлса доя аёл намозини бузади, вақтидан кечиктиради дейилган. (Мароқил фалаҳ. Шарҳи нурил ийзоҳ).

Қолгани доктор Аллоҳнинг ҳузурида нима деб жавоб беришига боғлиқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat