Ассалому алайкум! Руқия ўқитмоқчи бўлган одам турли ёзув тасмаларидан аудио шаклини эшитса ҳам фойдаси бўладими ёки жонли равишда руқия ўқувчи билан юзма юз бўлиши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Қуръон оятларини ўзи ўқиб ўзига дам солиши энг афзалидир. Бошқаларга ўқитмоқчи бўлса бир мажлисда бўлиши керак. Валлоҳу аълам!