Ассалому алайкум! Мен уйда кўзимни бўяб юраман. Тахорат олганимда кўзимдаги бўяган қаламим кетмайди. Сув билан 3 бора ювилса лекин бўёк кетмаса тахорат қабул бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қаламингиз остига сув ўтказмаса таҳорат мукаммал бўлмай намозларингиз ҳам намоз бўлмайди. Ҳатто у қаламдан кейин қилинган ғуслда ҳам покланмайсиз. Валлоҳу аълам!