Ассалому алайкум! Ота-боболаримиздан ҳатто бувиларимиздан марҳуман муҳтарама онажонимдан кўп эшитар эдик, агар қўлингни тирноқларини олсанг оёғингни тирноқларини олмагин, эртага оласан деб тайинлар эдилар, Аллоҳга шукроналар бўлсинки улғайиб вояга етиб Аллоҳнинг изни ва розилиги ила намоз ўқишни ва аллоҳнинг фазли-карами ила илмидан баҳраманд бўла бошладим. Саволим қуйидагича : бир вақтнинг ўзида қўл ва оёқларимизни таҳоратда тирноқларини олса бўладими? Бу ҳақда пайғамбаримиз Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан муборак ҳадислар келганми?
– Ва алайкум ассалом! Тирноқ олишда ҳеч қандай чегара йўқ. Олиш керак, бўлди тамом. Бошқа ҳамма гап аҳмақона гапдир. Валлоҳу аълам!