Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда кийиниш одоби ҳақида

21:59 / 18.11.2022 | Nodira | 1307

Ассалому алайкум! Онамлар(қайнонам) 5 вақт намоз ўқийдилар. Бироқ, намоз ўқиётганларида кийимлари тўлақонли авратларини беркитмайди: рўмол ўралган ҳолатда лекин бўйин очиқ, билак ва оёқлар ҳам ярми очиқ. Саволим бундай тарзда ўқилган намозлари хато эмасми? Агар шундай бўлса, шу кунгача ўқиган намозларини қазосини ўқишлари керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз дуруст бўлиши учун аврат тўлақонли ёпилган бўлиши шарт. Акс ҳолда намоз дуруст бўлмайди. Қайнонангиз ўша ҳолатда ўқиган барча фарз намозларини қайта ўқиши шарт. Валлоҳу аълам!

 Сатри аврат ҳақида: https://islom.uz/maqola/597

Топ рейтинг www.uz Openstat