Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Шайтонга биз нега керакмиз? Инсон болаларини вас-васа қилиб гуноҳ ишларга даъват этиб, жаҳаннамга киргизишидан нима наф унга? Ё жаҳаннам аҳлини шайтон бошқарувига оладими? Жаҳаннамда шайтон ва одамлар қандай муносабатда бўлади? Шайтонга гуноҳкор одамлардан нима наф, шу дунё ва келаси дунёда?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шайтон Аллоҳ таолонинг лаънатига учраган, шунинг учун ўзига шерик ахтаради. Жаҳаннамда мен билан бирга бўлсин, дейди.