Ассалому алайкум! Турмушга чиқганимга йил бўлди. Орада никоҳимиза бузилиб қолиб қайтадан никоҳ ўқитдик, шунда маҳр тайинланди. Эрим марими ҳали берганлари йўқ ва хозирда умра сафарига бормоқчилар. Саволим шуки эрим маҳримни бермай туриб умра сафарига кетишлари жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Маҳрингиз насия бўлса ва ҳали муддати келмаган бўлса, эрингиз умрага бориши жоиз. Агар нақд бериши керак бўлса аввал маҳрни тўлаб қўйиб кейин умрага борсин. Умра суннати муаккада, маҳр эса вожиб. Валлоҳу аълам!